ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли бино тўла капитал таъмирланди.
Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳрида жойлашган 7254 сонли ҳарбий қисмда тантанали байрам тадбири ўтказилди. Боиси, ҳарбий қисм учун Ички ишлар Вазирлиги томонидан ажратилган 1,5 миллиард пул маблағлари эвазига замонавий тарзда янгидан капитал таъмирланган штаб биноси фойдаланишга топширилганлигидир. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларни янги бино топширилиши муносабати билан муборакбод этди. Шунингдек, ўзининг ҳалол меҳнати ва куч ғайратини аямай бинони белгиланган муддатда сифатли ва кўркам қилиб қурилишида жонбозлик кўрсатган Наманган шаҳридаги “Равнақ” МЧЖ рахбари Р.Мамажанов муносиб рағбатлантирилди.
Янги таъмирдан чиқарилган шинам ва кўркам хоналарга эга бўлган бино келгусида ҳарбийлар учун жанговар тайёргарликни такомиллаштириш ва маънавий дунёқарашни кенгайтиришда муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати