16 Апрел 2022 йил 424

ИИВ Наманган академик лицейида маънавият ойлиги.

Ички ишлар вазирлиги Наманган академик лицейида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" шиори остидаги маънавият ойлиги доирасида Наманганлик ёзувчи И.Нишонов, Наманган вилояти Усмон Носир нашриёти директори А.Жўраевлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатида ёзувчи И.Нишонов ўзининг ҳаёт йўллари, яратган асарлари, айниқса "Афғон шамоли" асарининг яратилиши ва унинг мазмун моҳияти ҳақида ўқувчиларга ўзининг фикрларини билдирди. Ёзувчи ҳозирги кунда китобнинг қадри ҳақида айтиб, академик лицей ўқувчи ёшларига ватанга, халққа хизмат қилиш ва келажакда етук кадр бўлишлари учун албатта билим, китоб орқали амалга ошишини таъкидлаб ўтди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech