25 Декабр 2023 йил 4335

ИИВ Наманган академик лицейида кадрларни мақсадли тайёрлаш, ёшларнинг касбий қизиқишини ошириш, ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар билан таништиришга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли қарорига мувофиқ, маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этилганлиги, ИИВ академик лицейлари битирувчилари учун ИИВ Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик квота киритилганлиги, шунингдек, таълим жараёнлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари томонидан ўқувчиларга ўқишга кириш ва имтиҳонлар тартиби, таълим шакллари, ихтисослик йўналишлари, курсантлар билан ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар, Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси асосида йўлга қўйилган тўгараклар, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириб ўтилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech