8 Ноябр 2023 йил 1315

ИИВ Наманган Академик лицей ўқувчилари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 ноябрь куни ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчилари иштирокида Наманган вилояти «Шоҳ-Руҳ» шахмат-шашка клубида мусобақа ташкил этилди. Мусобақа давомида иштирокчилар билимларини янада чархлаш баробарида зийракликларини ҳам синовдан ўтказдилар. Қизғин давом этган ўйиннинг якуний натижаларига кўра ўғил болалар ўртасида лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Жамшид Саминжанов, қизлар ўртасидаги ўйинда эса 1-босқич ўқувчиси Севинч Исмоилжонова ғолибликни қўлга киритишди.

Бу каби мусобақаларнинг доимий ташкил этилиши ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech