ИИВ Наманган академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар билан психологик тест синовлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
26 сентябрдаги 767-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил
28 февралдаги 57-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига асосан, 2021 йил 1-2 апрель кунлари ИИВ Наманган академик лицейида психологлар томонидан психологик тест синовлари ўтказилди.
Психологик тестларда номзодларнинг ақл-заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси, мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари, шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги, касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги каби индивидуал-психологик хусусиятлари ўрганилди.
Ўтказилган психологик тест синовларида жами 910 нафар номзодлар иштирок этиб, шундан 703 нафар номзодлар индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра танловнинг кейинги босқичларида қатнашиш учун тавсия этилди.
ИИВ Наманган академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг аризалари жорий йилнинг 15 апрель кунига қадар академик лицей ва барча шаҳар-туман ИИБларида қабул қилинмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси