ИИВ Наманган академик лицейида ўқув йилининг илк куни “Мустақиллик” дарси билан бошланди.
Куз фасли ўзининг бор таровати ва гўзаллигини Мактаб, лицей ва олий ўқув даргоҳларидаги гавжумликлар билан олиб келади. Барча масканларда бўлгани каби ИИВ Наманган академик лицейи ҳам бугун ўз бағрини бўлажак ички ишлар органлари ходимлари билан тўлдирди.
Ўқув йилининг 1-куни катта тантана тарзида ташкил этилди. унда ИИБ бошлиғининг ўринбосари сўз олиб лицей ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларига бошқарма рахбарининг самимий табригини изхор этди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида олий ўринларни қўлдан бермай келинаётгани эътироф этилиб, бундан буён ҳам ана шу маррани маҳкам ушлаган ҳолда янада юксакроқ чўққиларни забт этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Маросимдан сўнг синфхоналарга йиғилган ўқувчиларга устозлари томонидан мустақиллик дарслари ўтилди.
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.Маматқулов 2-курс ўқувчиларига “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” номли дарсни таништириб, йигит қизлар билан самимий мулоқот қилди. мулоқот давомида мустақилликнинг илк йиллари ва бугунги кунларда амалга оширилган ижобий ишлар, ютуқлар ва ислоҳотлар ҳақида фикрлар алмашилди.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, бошқа даргоҳларга нисбатан ушбу академик лицей ўқувчиларидан кўпроқ масъулият ва шижоат талаб этилади. Боиси, ушбу лицей ўқувчилари нафақат билим-тафаккурда балки, жисмоний жиҳатдан ҳам етук бўлмоқлари лозим. бунинг учун эса ўқув масканида барча қулайликлар шай ҳолга келтирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати