9 Феврал 2021 йил 618

ИИВ Наманган академик лицейида Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечаси ўтказилди.

Мамлакатимизда ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг ўлмас мероси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг бу борадаги билимини бойитиш ва рағбатлантириш мақсадида кўрик-танловлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказилмоқда, хусусан, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш, уларнинг асарларида улуғланган ғоялар мазмунини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига етказиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таълим муассасалари ва барча ташкилотларда буюк бобокалонларимиз ижодий меросига бағишланган адабий кечалар, маънавият соатлари, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ёзувчи ва шоирлар, маънавият ва адабиёт фидоийлари иштирокидаги ушбу тадбирларда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, ижодий меросининг аҳамияти кенг тушунтирилмоқда.

Мамлакатимизда февраль ойининг Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш мақсадида Навоийхонлик ва Бобурхонлик ойлиги деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Наманган академик лицейи талабалари томонидан 8 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 580 йилли ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигини академик лицей мажлислар залида кенг нишонланди.

Тадбирни ИИВ Наманган академик лицейи директори полковник У.С.Иминов кириш сўзи билан очиб, Алишер Навоийнинг ўз даврининг буюк мутафаккири, сўз устаси бўлиши билан бирга, кишиларга яхши сўз билан таъсир эта билиш санъатини жуда қадрловчи, улуғловчи, бундай санъат усталарига эътибор қилиб, эҳтиром кўрсатувчи шахс бўлган. Навоий омма ўртасида яхши нутқнинг таъсири ва тарбиясини чуқур ҳис этган ва ўзи ҳам доим амал қилган. Навоий инсонларни нотиқликдаги яхши ва ёмон томонларни кўра билиш ва уларни фарқлай олишга чақиради. Навоий нотиқлик санъатининг буюк қудратига алоҳида эътибор беради, дея улуғ бобокалонимиз меросининг ёшлар, айниқса, бўлғуси Ватан посбонларининг хаёти ва фаолиятида аҳамияти ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, маънавий маърифий тадбирда Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, бошқарма Кадрлар бошқармаси хотин қизлар масалалари бўйича бош инспектори, вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зиёвиддин Мансур, Наманган вилояти "Машраб" нашрёти директори Дилором Эргашева, Наманган шаҳар ёшлар иттифоқи раиси Жамолиддин Эркинбоевлар иштирок этдилар.

Тадбирда лицей талабалари томонидан боболаримиз сиймоси гавдаланган саҳна кўринишлари, ибратли ғазал-у рубоийлар ижроси барчага манзур бўлди.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech