16 Апрел 2025 йил 427

ИИВ масъуллари томонидан Наманганда сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

“Маънавият ойлиги” доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Ички ишлар органларининг ижобий имижини шакллантириш, ностандарт вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳуқуқий маданият, маънавий-ахлоқий фазилатлар ва хизмат маданиятини юксалтиришга қаратилган қисқа муддатли машғулотлар Янгиқўрғон, Чортоқ ҳамда Косонсой тумани ИИБ ходимлари учун Янгиқўрғон туманида ўтказилди.

Мазкур машғулотлар Ички ишлар вазирлиги маъсул раҳбарлари томонида ўтказилиб, иштирокчиларга “Инсон қадри учун” тамойили асосида хизмат олиб бориш, фуқаролар билан мулоқотда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни намоён этиш, профессионал ёндашувни кучайтириш, жисмоний ва жанговар тайёргарликни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, ходимларнинг аҳоли розилигига эришиш, ҳар бир мурожаатга эътибор билан ёндашиш, фуқаролар билан очиқ ва ишончли мулоқот олиб бориш каби долзарб жиҳатлар бўйича кўникмалари мустаҳкамланди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби сайёр ўқув машғулотлари ички ишлар органлари тизимидаги ҳар бир ходимнинг юксак ҳуқуқий ва маънавий масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech