8 Июл 2025 йил 565

ИИВ Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Яшаш манзили бўйича Наманган вилоятида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;

- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги (бўй параметрлари айрим мутахассисликлар учун алоҳида белгиланган);

- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар учун);

- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

Ўқиш муддати 5 ой бўлиб, битирувчиларга Диплом ва кичик сержант махсус унвони берилади.

Факультетда ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 07 август кунига қадар доимий яшаш манзили бўйича Ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.

Наманган вилояти ИИБ ММИ ва КБТ хизмати

Text to speech