24 Феврал 2023 йил 742

ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоларидан иборат республика тарғибот гуруҳининг Наманган вилояти ички ишлар органлари ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2023 йил 17 февралдаги “Касбий маданият ва хизмат интизоми талабларини барча шахсий таркибга етказиш бўйича республика тарғибот гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан вилоятларда учрашувлар ташкил этилмоқда. Наманган вилоятига ташриф буюрган истеъфодаги полковник Ў.Ахмедов вилоят ИИБ шахсий таркиби ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январьдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Қарорининг мазмун ва моҳиятини етказди.
Вилоят ички ишлар органларида бўлиб ўтган йиғилиш бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник ТМаматкулов, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси полковник Р.Аббасов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник О.Долимов, фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтди. Ў.Ахмедов томонидан, ходимларни чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш кераклиги тўғрисида масъул раҳбарларга керакли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech