ИИВ академияси курсантлари учун навбатдаги маҳорат дарслари ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр А.И.Икрамов томонидан 2021 йил 7 сентябр куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 25 августдаги “Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларнинг академияда малакали мутахассис кадрларни тайёрлашдаги фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги асосида ҳудудий Ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан онлайн мастер-класс машғулотлари ўтказилмоқда. Машғулотларда ҳудуднинг криминоген вазияти ҳамда ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таʼминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишнинг долзарб масалаларига алоҳида еʼтибор қаратилмоқда. ИИВ Академиясининг раҳбарлари, малакали ўқитувчилари, профессор дотсентлари, Наманган вилоятидан ўқишга кириб таҳсил олаётган курсантлар иштирокида, курсантларни назарий билимларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида, Наманган вилояти Ички ишлар органларининг малакали, тажрибали раҳбар ходимлари томонидан 9 маротаба маҳорат дарслари ўтказилди.
Навбатдаги машғулотда Академия курсантларига иккита мавзу бўйича тушунчалар берилди.
1-савол: Оила турмуш доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар.
2-савол: Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган ноқонуний ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш ё‘ллари юзасидан ё‘ллаган саволлари бўйича ижорий йилнинг 12 май куни соат 16:30да, бошқаранинг мажлислар залида ЗУМ платформаси орқали онлайн тартибда мунозарали маҳорат дарслари ўтказилди.
Мазкур мастер-класс дарсини Бошқарма ЖХХ ҲПБ бошлиғи подполковник Дадахонов Акрамжон Исроилович кириш сўзи билан бошлаб, биринчи саволлар бўйича маʼрузани ўқиб эшиттирилди.
Иккинчи савол бўйича Бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Мирсаидов Мираббос Миркомилович маʼруза қилди ва малакали мутахассислар билан орттирилган тажриба амалий кўникмалари юзасидан Академия курсантлари билан ўзаро ўртоқлашдилар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати