18 Сентябр 2023 йил 3179

ИИВ Академияси масъул ходимлари Наманган вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг буйруғи ва режа-топшириғига асосан ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Наманган вилояти ИИБ миқёсида ўтказилди. Дастлаб ИИВ Академияси масъул ходими O.J.Xolmuminov иштирокида амалиёт ходимларининг билим ва касбий кўникмаларини ошириш, шунингдек Академия битирувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш орқали таълим тарбия жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда режа-топшириқда белгиланган вазифаларга кўра, тегишли бошқарма ва соҳавий хизматлар ходимларига бажарилишлари лозим бўлган топшириқлар аниқ белгилаб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech