22 Ноябр 2023 йил 3403

ИИВ Академик лицей ўқувчилари ва Наманган шаҳар ёшлари учун ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги ҳарбий қисм ва Наманган вилояти ИИБ ташаббуси билан ушбу ҳарбий қисмда ИИВ Академик лицей ўқувчилари ҳамда Наманган шаҳар ёшлари учун “9-декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” мавзусида тарғибот-ташвиқот ва “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Унда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари, вилоят ИИБ фахрийлари ва ходимлари, ҳарбий қисм аскарлари, ИИВ Наманган Академик лицейи ўқувчилари ва Наманган шаҳрининг бир гуруҳ ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни дастлаб, вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан “9-декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” мавзуси доирасида ёшларга атрофлича тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, Ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши аъзолари томонидан коррупция тўғрисида ШУнингдек, буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг бу борадаги ҳикматли ўгитлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.

Шу билан биргаликда, Президентимиз томонидан ёшларни она Ватанга садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихга бўлган қизиқишларини янада ошириш, келажакда профессионал ходим сифатида шакллантиришда кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги тўғрисида сўзлашди.

Тадбир давомида Жамоат хавфсизлиги хизмати кинология бўлинмаси ходимлари томонидан хизмат итлари билан хизматда фойдаланиш, шунингдек ҳарбий қисм ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech