11 Июл 2023 йил 1079

ИИОга ишга кириш учун топшириладиган тест жавобларини сотмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

2023 йил 21 июнь куни Наманган туманида яшовчи фуқаро ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзини Тўрақўрғон туманида яшовчи М. деб таништирган шахс “телеграм” мессенжеридаги профили орқали ИИОга ишга кириш учун топшириладиган психологик тестларни жавоблари борлигини, ушбу тўғри жавобларни 100.000 сўмдан сотишини айтганини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.  ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шу куни ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган шахс тест жавобларини бериш эвазига ўзининг 98603329****2729 рақамли банк пластик картасига 100.000 сўм  пулларни қабул қилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech