ИИО ходимларининг жавонидаги китоблар сони янада ортди.
21 октябрь “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган” кун муносабати билан Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан бошқарма ҳовлисида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага 500 турдаги китобларнинг 2000дан ортиқ нусхалари олиб келинди.
Унга ИИВ Наманган академик лицейининг китобсевар ўқувчилари, бошқарма соҳавий хизмат ходимлари ва шаҳар, туман бўлимларида фаолият юритувчи ёш ходимлар таклиф этилди.
Кимдир маънавий ҳордиқ олиш учун китоб харид қилса, яна кимлардир иш жараёнларида керак бўладиган адабиётлар сотиб олишди. Шу билан бир қаторда ходимлар фарзандлари учун ҳам тарбиявий аҳамиятга эга бўлган эртак китоблар ҳам ҳарид қилишди.
Ярмаркага жалб этилган ўзбек ёзувчиларининг асарлари китоб расталарига кўрк бериб турган бўлса, жаҳон адабиёти дурдоналарини она тилимизда чоп этилгани кишида қувонч ва фахр ҳиссини оширди. Бу каби тадбирлар тизимда фаолият юритаётган ходимлар ва бўлғуси ИИО ходимларининг давлат тилига бўлган ҳурматини янада жонлантириши шубҳасиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати