ИИО ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаган.
Жорий йилнинг 7 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган видеолавха юзасидан расмий маълумот
Видеолавҳа юзасидан ўтказилган суриштирув ишлари давомида қуйидагилар аниқланди.
Поп туман ҳокимининг 2019 йил 18 июнь кунги “Поп туман “Деҳқон бозори” МЧЖ фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва тугатиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 108ф-сонли Фармойиши қабул қилиниб, фармойишнинг 6-бандида, туман ИИБга собиқ “Поп Дехқон бозори” МЧЖ тугатилганлиги муносабати билан бозор ҳудудида ва атрофида савдо қилиш мумкин бўлмаган ҳудудларда савдо фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласини хал этиш ҳамда улар билан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилган.
Шунингдек, туман ҳокимининг 2020 йил 12 октябрь кунги “Поп туман ҳудудида коронавирус пандемияси авж олиши ва аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида”ги 148ф-сонли Фармойиши қабул қилинган.
Бир неча бор огоҳлантирилиши ҳамда маъмурий тартибда чора кўрилишига қарамасдан айрим фуқароларнинг қурилиш ишлари олиб борилиши учун эски бинолари бузилган бозор ҳудудига карантин ва савдо талабларига жавоб бермайдиган қўлда ясалган аравалар устида озиқ-овқат ва сабзавот маҳсулотларини сотаётган ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боисдан ушбу ҳудудда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида узлуксиз нарядлар ажратиб келинмоқда.
2021 йил 31 март куни бозорга туман ИИБдан 12 нафар нарядлар ажратилган. Шу куни соат 06:30 лар чамасида Поп шаҳар “Ипак йўли” МФЙда яшовчи эски дехқон бозорида мева сотиш билан шуғулланувчи фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасида пиёдалар учун белгиланган йўлакдан ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабаб унинг бошқарувида бўлган автомашина хужжатлари Поп туман ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан сўралган вақтда фуқаро автомашина хужжатларини ЙҲХБ инспекторига тақдим этишини айтган. Бозор тадбирига жалб этилган Поп туман ИИБ ЙПХ инспектори томонидан ушбу автомашина хужжатлари текширилган вақтда суғурта полиси амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли ҳайдовчига нисбатан Ўз.Рес.МжТКнинг 1351-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Фуқаро шу куни хуқуқбузарликларини давом эттириб соат 07:00 лар чамасида жамоат жойида тамаки маҳсулоти чекканлиги сабабли Ўз.Рес.МжТКнинг 561-моддаси билан Поп туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Хизмат давомида ИИО ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати