ИИО ўртасида футбол мусобақасига старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий српортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармонига асосан, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, ходимларда соғлом турмуш-тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу борада қабул қилинган Вазирликнинг меъёрий буйруқлари, кўрсатмалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, шахсий таркиб ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, жорий йилда бошқарманинг дастурлари, кўрсатмалари ва буйруқлари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Жумладан, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 11 апрелдаги 116-сонли буйруғига асосан, жорий йилнинг 21 апрель куни бошқарма соҳавий хизматлари ҳамда барча шаҳар-туман ИИБлари ходимлари ўртасида ўтказиладиган бошқарма бошлиғининг кубоги мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан Кадрлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари майор И.Бурхонов, бугунги ўтказиладиган оммавий спорт мусобақасини Президентимизнинг юқоридаги Фармон талабларига асосан, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини юксалтириш, жанговар шайлигини оширишга хизмат қилишига катта ишонч билдириб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Ҳозирда мусобақанинг гуруҳ босқичи давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси