16 Январ 2021 йил 902

ИИБнинг расмий муносабати.

Телеграмм ижтимоий тармоғида Наманганда “снос” жараёнида жанжал келиб чиққанлиги ҳақида видеолавҳалар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Наманган вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил
17 декабрь куни соат 13:00 ларда Наманган шаҳри ҳудудида қурилиш ишлари амалга оширилаётган объектларни кўздан кечириш давомида, шаҳардаги Сохил МФЙ ҳудудида, 1984 йилда Чортоқ туманида туғилган фуқаро Н.М томонидан савдо дўкони қурилаётганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида, Н.М қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаганлиги, мазкур бино ноқонуний қурилганлиги маълум бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ноқонуний қурилиш ишларини буздирилаётган вақтда, фуқаро Т.И ишчи гуруҳ аъзоси бўлган Х.У билан гап тортишиб, уни уриб тан жароҳати етказган.

Т.И тадбиркорлик билан шуғулланмаслиги, тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтмаганлиги, ушбу низоли бино эгаси Н.М томонидан уни қурилиш ишларига ёлланма ишчи тариқасида жалб этилганлиги аниқланди.

Судга оид тиббий экспертизанинг 2020 йилдаги хулосасида, фуқаро Х.У баданида ўнг қўл 5-кафт суяги ёпиқ синиши, юқори лаб сохаси юзаки лат еган ва шилинган  тарзидаги жароҳатлари кўринишида бўлиб, оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳати гуруҳига кириши кўрсатилган.

Мазкур холат юзасидан 2020 йилда Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Т.Ига нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Ўрганишда, профилактика инспектори фуқаро Н.Мнинг савдо дўконидаги қурилиш ишларига ёлланма ишчи тариқасида жалб қилинган ишчи Т.Ининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида ўзига қарашли автомашинада ИИБ маъмурий биносига олиб бориб, тегишли кўргазмаларни олганидан сўнг яшаш хонадонига кетишга рухсат берганлиги маълум бўлди.

Видеолавҳада акс этган фуқаро Т.Ини оёғи билан тепган шахс ички ишлар ходими эмаслиги сабабли, ушбу номаълум шахсни аниқлаш ва унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech