22 Июн 2021 йил 208

ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўғирлик жинояти фош этилди.

Жорий йил 16 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, Давлатобод тумани Давлатобод МФЙда жойлашган “Сабо бургер” МЧЖ раҳбари, 1950 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:30 ларда номаълум шахс, МЧЖ биносининг кийим алмаштириш хонасидаги стол устида турган нархи 1.500.000 сўмлик “Iphone” русумли телефон аппарати ва нархи 800.000 сўмлик “Redmi-6” русумли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум килиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Гулпора МФЙда яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган. 

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech