ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари қутқариб қолган аёлнинг саломатлиги ижобий.
Жорий йил 25 июль куни соат 07:00лар чамасида Янги Наманган туманида яшовчи, 2005 йилдан буён руҳий касаллик билан оғриб, даволаниб келаётган аёл тушкунлик оқибатида ўз жонига суйқасд қилиб Шимолий Фарғона каналининг Янги Наманган тумани Ғунча МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан ўзини сувга ташлаган ва каналнинг Беруний МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида шу ҳудудда хизмат вазифасини олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари Ш. Содиқов томонидан қутқариб олинган. Аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг саломатлиги яхши.
Ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган подполковник Ш. Содиқов ва бу ишда кўмак берган аҳолига Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти миннатдорчилик билдиради.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати