15 Декабр 2021 йил 376

ИИБ ходимлари бангихонани фош этди

Жорий йил 9 декабрь куни ўтказилган тадбир давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқарони яшаш хонадони холислар иштирокида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, ҳовлисида 2 дона қора рангли, 1 дона рангсиз полиэтилин пакетларга ва 1 дона оқ рангли қоғоз парчасига ўралган ўткир ҳидли кўкимтир рангли модда ҳамда 2 дона 0,5 ва 1 литрли бўш, тешилган елим идишлар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 1,43 грамм бўлган “Гашиш” ва соф оғирлиги 172,5 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддалари эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech