ИИБ ва ХТБнинг ҳамкорликдаги йиғилиши ўтказилди.
Наманган тумани ХТБ ва ИИБ томонидан туман худудида вояга етмаганлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўқувчиларни таълим жараёнига қамраб олишдаги муаммолар, мактаблардаги давомат масалалари бўйича ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда келгуси вазифаларни белгилаш юзасидан йиғилиш ташкил этилди. Унда туман ИИБ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлари, тумандаги мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари, мактаб психологлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида юқорида санаб ўтилган муаммо ва масалалар чуқур таҳлил этилди ҳамда бу борадаги фикр-таклифлар тингланди. Шунингдек, туман ҳудудида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида ўқувчилар томонидан 3та ўғирлик жинояти содир этилганлиги тўғрисида маълумотлар берилиб, болаларнинг ушбу жиноятларга қўл уришига сабаб бўлаётган омиллар муҳокама қилинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати