7 Феврал 2022 йил 455

ИИБ ва МГ ходимлари наркотик модда сақлаб келаётган шахсни аниқлади

2022 йил 30 январь куни Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходими ҳамда МГ Косонсой туман бўлими ходимлари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқарони Косонсой тумани ҳудудида тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги курткасининг чап чўнтагидан оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли, қуруқ ҳолатдаги ўсимликнинг майдаланган қисмлари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 9,83 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 5 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech