1 Май 2025 йил
273
Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга тушди
Жорий йилнинг 25 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳри, Ойдинкўл маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган, X.A. Наманган шаҳар ИИБ ва вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати