2 Май 2025 йил 498

Қидирувдаги шахс Янги Наманган туманида ҳудудида ушланди

Жорий йилнинг 27 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янги Наманган тумани, “Гулистон” маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган, фуқаро У.О вилоят ИИБ ва туман ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан “Гулистон” маҳалласидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech