15 Май 2025 йил
124
Қидирувдаги шахс Чуст туманидан ушланди
Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилаётган “Қидирув” ва “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Тўрақўрғон тумани, “Шохидон” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган, фуқаро С.С Тўрақўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан Чуст туманидан ушланиб, Чуст тумани ИИБ топширилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати