1 Май 2025 йил 381

Қидирувда бўлган шахс тергов ҳибсхонага жойлаштирилди

Жорий йилнинг 26 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Поп туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, фуқаро Қ.О Поп тумани ИИБ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Поп тумани Анхор маҳалласи ҳудудидан ушланиб, Поп тумани ИИБ ВСҲга жойлаштирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech