15 Май 2025 йил
92
Қидирув тадбирлари давомида ўғирлик жиноятини содир этган шахс ушланди
Жорий йилнинг 7 май куни ўтказилаётган “Қидирув” ва “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Уйчи тумани, “Ёркатай” маҳалласида яшаган, 2005 йилда туғилган, фуқаро М.М вилоят ИИБ ходимлари томонидан Наманган шаҳрининг “Бобуршох” кўчасидан ушланиб, Уйчи тумани ИИБга топширилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати