Ички ишлар вазирлигининг фармойишига асосан Наманган вилояти ИИБ ходимларининг хизмат интизоми юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Ички ишлар вазирлигининг фармойишига асосан Наманган вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳамда коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида ИИВ масъул ходими, вилоят ИИБ раҳбарияти, ШХБ ходимлари томонидан жойларда муҳокама йиғилишлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 15 - апрель куни Наманган вилояти ИИБ ходимлари иштирокида ташкил этилган йиғилишда ҳам шахсий таркибга хизмат мобайнида тамагирлик ва коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш борасида огоҳлантиришлар берилди.
Шунингдек, хизмат фаолияти давомида берилган ваколатдан четга чиқиб, тизимни обрўсига путур етказган ва ички ишлар органлари сафидан бўшатилган, ҳамда коррупцион жиноятларга қўл ургани учун қамоққа олинган собиқ ходимлар тўғрисида тайёрланган махсус фильм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Йиғилиш сўнггида хизматга совуққонлик билан қараган, ишончни суиистеъмол қилган ходимларга юқорида намойиш этилган фильм «қаҳрамонлари» каби қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати