28 Июл 2023 йил 877

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида ўтказилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Яшаш манзили бўйича Наманган вилоятида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган бўлиши;

- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги (Йўл-патруль фаолияти йўналишига 175/170 см);

- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар учун);

- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

 

Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида 2023 йилда Наманган вилояти ички ишлар органлари сержантлар таркибидаги лавозимлар учун қуйидаги мутахассисликлар тайёрланади:

- Йўл-патруль фаолияти (бўйи 175 / 170);

- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўйи 165 / 160);

- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти (бўйи 170 / 165).

Касбий тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 15 август кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) қуйидаги ҳужжатлари билан ИИВ Наманган академик лицейига бориб, масъул ходимларга мурожаат этишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан;

- ҳарбий гувоҳнома;

- олий маълумотни тасдиқловчи диплом;

- ҳайдовчилик гувоҳномаси (Йўл-патруль фаолияти йўналишига номзодлар учун);

- белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Қўшимча маълумотлар учун телеграм ижтимоий тармоғидаги @номзод2020 манзили ёки 95-120-44-34 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 124-уй.

Мўлжал: Чорсу бозоридан сўнг Уйчи тумани йўналишида, вилоят Эндокринология шифохонаси рўпарасида.

Наманган вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими

Text to speech