Ички ишлар вазирининг ўринбосари Наманганда ҳарбийлар билан учрашди.
Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Мирзарахимов Баходир Юлдашевич, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шахридаги 7254-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф жараёнида вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлар олиб бориб, вазирлик тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва ходимлар учун амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларни гапириб ўтди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий онгини, мданиятини, сиёсий-ҳуқуқий билим даражасини юксалтириш, жанговар шайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати