28 Январ 2021 йил 670

Ички ишлар вазирининг ўринбосари чегара ҳудудидаги масъул ходимлар билан учрашди.

Жорий йилнинг 17 январь куни соат 22.40ларда Янгиқўрғон тумани Мамай қишлоғида Қирғизистон Республикаси Жалолобод области Аксуу райони Мамай айил укумати билан чегарадош ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳарбийлар томонидан давлат рақамига эга бўлмаган “Москвич” русумли автомашина текшириш учун тўҳтатилганда машина ичида ҳеч қандай сертификатга эга бўлмаган ноқонуний товар моддий бойликлари борлиги аниқланган. 

Ҳолатга қонуний чора кўрилмоқчи бўлганда эса автомашина ичида бўлган фуқаролар ва уларнинг шу ҳудудда яшовчи танишлари томонидан ҳарбийларга фаол қаршилик кўрсатилган.

20 январь куни Наманган вилояти ҳокими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан тумандаги кенг жамоатчилик ва масъул идора вакилларини жалб этган ҳолда муҳокама йиғилиши ўтказилди. 

22 январда эса Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Д. Б. Қодиров низоли ҳолат содир бўлган ҳудудга бориб у ерда фаолият юритаётган 5-сонли ИИб бошлиғи, профилактика инспектори, МФЙ раиси ва бошқа масъуллар билан келгусида бу каби ҳолатлар юзага келмаслиги учун қандай чора-тадбирлар кўриш лозимлиги ҳақида гапириб, бу борада масъулларнинг фикр ва таклифлари жойнинг ўзида ўрганилди. 

 

Text to speech