Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги 79-сонли фармойишига асосан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа хизмат қилиш олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилиши белгиланди.
Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари Чортоқ туманида туманда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳига ташриф буюрилиб, ҳовуздаги балиқларни, қадимий биноларни, кутубхонадаги китобларни кўриб ўрганилди. Бу ўз навбатида ходимларнинг маънавий-маърифий салоҳияти, умумий дунёқараши, маънавий қиёфасини юксалтириш, ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ҳисларини ташриф давомида янада ортди.
Ходимларнинг китобга бўлган муносабатини янада яхшилаш, улар ўртасида китобхонликни янада ривожлантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон - эътиқоди ва иродаси мустаҳкамлаш борасида, сиёсий дунёқараши, билимини ошириш мақсадида янги чоп этилган китоблар билан танишиш мақсадида Янгиқўрғон тумани ИИБ шахсий таркиби ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ғолиб ходимларига ўқиш учун тавсия этилган бадиий китоблар билан тақдирланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати