Ички ишлар органлари ходимларига стресс ва уни олдини олиш ҳақида психологик маслаҳатлар
Стрессни бартараф этиш учун психологлар томонидан ишлаб чиқилган методлардан ташқари анъанавий фойдаланиладиган воситаларни қўллаш мумкин. Стрессни олдини олишга бағишланган семинар–тренинг машғулотларидан бирида унинг иштирокчилари томонидан қуйидаги усуллар санаб ўтилган:
Табиат билан мулоқот этинг – руҳий тушкунликка тушган бўлсангиз, Сиз шуғулланаётган фаолият билан вақтинча тўхтатиб, табиат қўйнига чиқинг;
Бир текис нафас олинг – машқ номи бир текис нафас олиш – ташвиш келишини сезсангиз, 4 сония бурун орқали нафас олинг ва буни қайта-қайта такрорланг;
Уйқу – ҳар куни 7 ёки 8 соат мобайнида ухланг; Кулинг – Кулги стресс ҳолатини туширади ҳамда кайфиятни кўтаради, асосийси сизнинг кулгингиз атрофдагиларни стресс ҳолатига олиб келишига сабабчи бўлмасин ;
Ритуаллар – Ўзингизга қизиқарли бўлган машғулот билан шуғулланиш. Булар хонани тозалаш, телефон ўйинларини ўйнаш, қоғозларни жой жойига қўйиш ва ҳ.к.;
Мусиқа – Стресс ҳолатидан сизни олиб чиқиш учун яхши ёрдамдир. У сизни кайфиятингизни кўтаришга, стресс келиб чиқиши сабабларидан чиқишга кўмаклашади.
Душ ёки ванна қабул қилинг – Асабни тинчлантириш учун энг оддий эсулдир. Айниқса, уйқудан олдин душ қабул қилиш сизга кун давомида тушган тушкунликлардан чиқишга ёрдам беради;
Яхши кинофильм кўринг – Кино давомида олган эмоциялар Сизга тушкунликдан чиқишга ҳамда кайфиятингизни кўтаришга ёрдам беради;
Китоб ўқинг – китоб стресс ҳолатида психикани бошқа фаолиятга олишига ёрдам беради;
Спорт билан шуғулланиш – кун давомида кичик вақт сарфлайдиган машқларни бажаринг. Спорт билан шуғулланиш вақтида стресс орқали ишлаб чиқилган гармонлар йўқолишига ёрдам беради;
Тасавуур билан ишланг – Кўзингизни юминг, 3-4 маротаба бир текис нафас олинг ҳамда ўзингиз ёқтирган табият қўйнида эканлигингизни Тасавуур этинг;
Психоэмоционал стрессни коррекция қилишнинг кўплаб методлари мавжуд бўлиб, уларни танлашда энг аввало, алоҳида олинган кишиларнинг индивидуал хусусиятлари ва мазкур шароитга мос келувчи усулларга эътибор қаратиш лозим. к.В.Судаков стрессни бартараф этишнинг бир қанча усулларини санаб ўтган.
Улар:
- аутоген машқлар;
- турли туман релаксация усуллари;
- биологик қайта алоқа тизими;
- нафас олиш гимнастикаси;
- инсон ҳаётига ижобий ҳис-туйғуларнинг киритилиши;
- мусиқа;
- жисмоний машқлар;
- психотерапия;
- физиотерапевтик тадбирлар (уқалаш, сауна, электр уйқу, игна санчиш) ва бошқалар.