28 Январ 2022 йил 2836

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар диққатига!!!

Ички ишлар органларига янги киритилаётган ва алоҳида мутахассислик талаб қиладиган сафдорлик лавозимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар (эркак) 2022 йилнинг 01 февраль куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар Наманган шаҳридаги “Динамо” стадионига бориб, қуйидаги ҳужжатларни аслини кўрсатган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:

1. Фуқаролик паспорти;

2. Ҳарбий гувоҳнома;

3. Олий таълим муассасасини якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки сиртқи таълим бўйича таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома.

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Наманган вилоятида доимий рўйхатга олинган бўлиши;

- “Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари”, “Компьютер технологиялари ва информатика” мутахассисликлари бўйича олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим бўйича таҳсил олаётган бўлиши;

- эркак (ўғил бола) бўлиши;

- ёши 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;

- бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;

- “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши;

- Қуролли Кучлар сафида муддатли ёки СЧР ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (захирадаги офицерлар ушбу танловда қатнашишига рухсат берилмайди).

Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди ва белгиланган кундан олдин ёки кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Қўшимча маълумотларни ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда телеграм ижтимоий тармоғидаги @nomzod2020 манзили орқали олишингиз мумкин.

 

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар билан таъминлаш бўлими

Text to speech