11 Октябр 2023 йил 2303

Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Вазир кубоги” мусобақасининг минтақавий босқичига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон қарорларига мувофиқ шунингдек, ички ишлар органларида хизмат қилаётган шахсий таркиб ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида Ички ишлар вазирининг 2023 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш тўғрисида” буйруғига асосан, мусобақанинг минтақавий “Д” гуруҳ босқичига старт берилди.

Наманган вилояти ИИБ мезбонлигида ўтказилаётган минтақавий босқичи Наманган Муҳандислик-қурилиш институтининг “Волейбол”га ихтисослаштирилган спорт комплексида ўтказилиб, мусобақага Андижон ва Фарғона вилоят ИИБлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳамда ИИВ Академияси терма жамоалари ташриф буюришган.

Мусобақанинг минтақавий босқичи ўйинларини адолатли, шаффоф ва одилона ўтказиш мақсадида “Волейбол” федерациясининг малакали ҳакамлар бригадаси жалб этилмоқда.

Жамоалар томонидан, ўз куч ва маҳоратларини намоён қилган ҳолда, мусобақани янада қизғин ва муросасиз ўтишини безаб бормоқдалар.

Мусобақалар давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech