16 Май 2024 йил 8888

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Наманган вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов Наманган вилоятидаги ўрганишлари давомида Наманган халқаро аэропорти ва Наманган темирйўл вокзалида бўлиб, йўловчиларга яратилган шароитлар ҳамда ходимларнинг хизмат фаолиятлари билан танишди ва уларга йўловчиларни тинч ҳамда осойишта манзилига етказиш, ҳудудида хавфсизликни таъминлаш юзасидан ходимларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Наманган вилояти ИИБ жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлимида бўлиб, шахсий таркибга яратилган шароитлар билан танишилди ҳамда "Афсоналар боғи"да хизмат олиб бораётган ходимларга қўшимча йўриқномалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech