Ишчи гуруҳнинг Поп туманидаги ўрганишлари давомида жиноятларнинг содир этилиши сабаблари муҳокама қилинди
Бугун бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Поп туманидаги «қизил» тоифадаги маҳаллалардаги ўрганишлар ишлари давом этиб, унда ҳудудларда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳам чуқур таҳлил этилди.
Жумладан, туманнинг «Гулистон», "Юқори Чодакбоши" «Боғишамол», «Соҳибкор» ва «Навбаҳор» маҳаллаларида бўлиб ўтган ўрганишларда, ушбу ҳудудларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли муаммоларига самарали ечим топиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, "Юқори Чодакбоши" маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари маҳалла еттилиги, масъул ходимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида ўтган қисмида ташкил этилган "Ҳушёрлик маскани" ва у ерда хизмат олиб борувчи ходимларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишилиб, хизматга жалб этилган ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давомида бошқарма бошлиғи томонидан ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан етарлича ишлар ташкил этилмаганлиги танқид қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда ходимлар қатъий огоҳлантирилди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати