2 Май 2025 йил 447

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганишлари Янги Наманган ва Тўрақўрғон туманидаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларида давом этмоқда

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб “қизил” тоифадаги маҳаллаларнинг фаолияти ўрганилиб, жиноятларнинг содир содир этилиши сабаблари чуқур таҳлил қилинмоқда ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун бошқарма ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганиш манзили  Янги Наманган туманининг “Маънавият” ва "Беруний",  Тўрақўрғон туманининг "Исвахон" маҳалласида бўлиб, ушбу ҳудудларнинг криминоген вазияти ва жиноятчилик аҳволи маҳалла еттилиги ва бириктирилган масъул ходимлар иштирокида танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Ўрганишлар давомида ушбу маҳаллаларнинг “қизил” тоифага киритилиши сабаблари аниқ таҳлил қилиниб, келгусида бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан тегишли чора тадбирларни белгилаш бўйича масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Text to speech