2 Май 2025 йил 574

Ишчи гуруҳ Норин ва Уйчи туманларининг “қизил” тоифадаги маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди

Вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, еттилик ва маҳаллага бириктирилган туман ҳокими, давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда бошқа масъул ходимларнинг фаолияти таҳлил қилинмоқда.

Хусусан, бугун Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Норин туманининг “Дўстлик” ва Уйчи туманининг “Боғ” ҳамда “Мевазор” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла еттилигининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлари, шу билан бирга, “қизил” тоифага киритилиши сабаблари атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамада, жиноятчиликнинг олдини олишга масъул бўлган ходимлар томонидан маҳаллалардаги криминоген вазият етарлича ўрганилмаганлиги ва манзилли ишлар ташкил этилмаганлиги кескин танқид қилиниб, келгусида бу борадаги ишларни жадаллаштириш ҳамда "Йўл харитаси"да белгиланган топшириқларни ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech