28 Апрел 2022 йил 601

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда тартибни сақланг!

Пиёда ва ҳайдовчи. Кўп ҳолларда автомобиль қатнов йўлида учрайдиган турли ҳодисалар улар томонидан содир этилган қоидабузарлик ортидан келади. Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ана шундай ҳолатларни олдини олиш, ҳаракат иштирокчиларининг йўлдаги маданиятини ошириш борасида жойларда тарғибот ва тушунтириш ишларини мунтазам олиб боришмоқда. Бироқ шунга қарамай улар томонидан қоида бузилиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Наманган шаҳрининг автомобиль серқатнов кўчаларида ўтказилган рейд тадбирларида ҳайдовчилар томонидан меъёрий ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш, тезликни ошириш, светофор ишоралари ва йўл белгиларига риоя этмаслик каби ҳолатлар кузатилди. Қўпол қоидабузарларнинг автомашиналари эса жарима майдонидан жой эгаллади.

Рейд тадбирига жалб этилган автокон қурилмаси ёрдамида қарздорлиги мавжуд бўла туриб, тўлаш муддатини ўтказиб юборган бир неча ҳайдовчиларнинг транспорт воситаси ҳаракатдан тўхтатилди ва аввалги қоидабузарлик учун тузилган баённоманинг ижроси таъминланди.

Йўлнинг пиёдалар ўтиши учун белгиланган жойидан эмас, қатнов йўлидан қоидаларга зид тарзда кесиб ўтаётган фуқаролар бу ҳаракатлари билан ўз ҳаётларини хавф остига қўйишаётганини ўйлаб ҳам кўришмайди. Улар учун манзилга хавфсиз эмас ,тезроқ етиб бориш муҳим гўё.

ЙПХ инспекторлари пиёдаларнинг ушбу ҳаракатига бефарқ қарамай уларни тартибга чақирди ва қоидабузарлик учун ўрнида баённома расмийлаштирилди. Ўйлаймизки, жаримага тортилган пиёдалар келгусида бу хатоларини қайта такрорламайдилар. Ҳайдовчи ва пиёдаларнинг тартибсизликларига қарши рейд тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech