25 Ноябр 2021 йил 382

Ҳуқуқбузар ўқувчи

2021 йил 22 ноябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст туманида жойлашган марказий деҳқон бозори олдидаги телефон аппаратларини таъмирлаш устахонасига эшикни бузиш йўли билан кириб, устахонада бўлган 50 АҚШ доллари, 2.570.000 сўм пулларини ва бир дона нархи 1.300.000 сўмлик “Realme” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси ҳамда ЭКГ экспертлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чукст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech