8 Июл 2021 йил 631

Ҳужжатсиз бошқарилган “Дамас”

2021 йил 3 июль куни соат 21:30 ларда, Наманган тумани Анжирзор маҳалласида, Наманган туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech