7 Август 2021 йил
516
Ҳужжатсиз автомашина бошқарган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди.
2021 йил 1 август куни соат 20:30 ларда, Ёғду-Учқўрғон йўлининг 7 км.да, Учқўрғон тумани Қумтўғон МФЙ ҳудудида, Учқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинани ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Натижада, пиёда чап умров суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати