10 Май 2025 йил 131

Ховлисида “Cannabis” ўсимлигини парваришлаётган фуқаро аниқланди

Жорий йилнинг 30 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Кўктош” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро А.Днинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 8 туп “Cannabis” ўсимлигини экиб парваришлаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech