Хотин қизлар масаласи эътиборда
Жорий йилнинг 26 апрель куни Вилоят Касаба уюшмаси фаоллар залида "Хотин-қизлар ўртасида оилавий ажралишлар, эрта никоҳ, жиноятчилик ва хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш" бўйича кенгайтирилган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Динора Якубова очиб берди. Сўз аввалида вилоят миқёсида 2022 йил 1 чорак давомида ажримлар, нотинч оилалар, хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалалари ҳақида айтиб ўтди.
Йиғилиш давомида вилоят фуқаролик ишлари бўйича суди судяси, Ички ишлар бошқармаси ҲПБ Хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўлими масъуллари ҳамда вилоят бош имом-хатиби томонидан оилаларда айниқса ёш оилалар ўртасида ажримлар, ёшлар тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатлари, оилада аёл ўрни, қайнона ва келин муносабати ҳақида маърузалар қилинди.
Учрашув якунида Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг ҳудудларга тайинланган раҳбарлари томонидан тизимдаги хато ва камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда, келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда хотин-қизларимиз орасида кийиниш одоби маданияти бўйича фикр-таклифлар билдирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати