7 Август 2025 йил
126
Хонадонининг ошхонасида гиёҳванд модда сақлаган шахсга қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 22 июль куни Норин туман ИИБ томонидан Норин тумани "Боёвул" маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро О.Книнг яшаш уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида, яшаш уйи ошхонасида соф оғирлиги 12,13 грамм бўлган «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати