18 Август 2025 йил
209
Хонадондан гиёҳванд модда топилди
Жорий йилнинг 15 июль куни ўтказилган Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2025” тезкор профилактик тадбири давомида, Чуст тумани, “Саримсоқтепа” маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган, фуқаро Ш.Мнинг яшаш хонадони ётоқхонасидан 5,49 грамм “Марихуана” ва 0,50 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати