Хонадонда ўғирлик содир этган аёллар қўлга олинди
Жорий йил 6 апрель куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Ўз.Р ИИВ Академияси 3-босқич курсанти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 2 апрель куни соат 10:30 дан соат 20:30 гача бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйига очиқ қолган томорқа эшигидан кириб, хонада бўлган нархи 4.500.000 сўмлик “Самсунг-43” русумли телевизорини ва нархи 1.500.000 сўмлик косметика буюмларини ўғрилаб кетган шахслар Наманган шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи 1998 йил ҳамда 1997 йилда туғилган аёллар эканлиги аниқланган ва улардан далилий ашё олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати