5 Июл 2021 йил 1503

Ҳибсхоналар янги қиёфада.

Жазони ижро этиш муассасаси - ўз номи билан шундай! Инсонлар жазо олиши учун маҳкум этилган жой.

Кўз олдимизда гавдаланса доимо, зим зиё, қоронғу, ичида эса эртанги кунига умиди йўқ маҳкумлар макони.

Аммо, энди улар диққат марказида!

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси ва сай ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД тизимида ҳам туб ўзгаришлар ва янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти, Поп тумани, Уйғурсой МФЙда жойлашган Ўз.Рес ИИВ ҳузуридаги ЖИЕД 2-минтақавий ҳудуд, 6-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларни кўришга келган яқинлари учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида бир нечта ЖИЕМ бўлимлари таъмирлаб янгиланмоқда.

Жумладан, маҳкумлар ошхонаси, туркум бинолари, ётоқхоналар, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи хоналар таъмирланди. Мажмуани очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғи полковник Р.Р.Турсунов, Наманган вилояти Поп тумани ҳокими А.М.Султонов, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Поп тумани бўлинмаси раҳбари Ф.Примназаров ва Поп тумани Уйғурсой МФЙ фахрийлари иштирок этишди. Рамзий лентани Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД бошлиғи полковник Р.Р.Турсунов кесиб, келгусида бундай замонавий шарт-шароитлар жазони ижро этиш тизимидаги барча муассасаларда жорий қилиниши ва фуқароларни хаётдан рози бўлиб яшашлари учун бунданда яхши шарт-шароитлар яратилиши, яратилган шарт-шароитларни узоқ йиллар давомида хизмат қилиши учун авайлаб-асраб фойланиш лозимлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шундай сўнг колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан учрашувга келган яқинлари сўзга чиқишиб, бундай яратилган шарт-шароитлар ва инсон қадр-қиммати биринчи ўринга қўйилганлиги учун давлат раҳбари, Вазирлик ва Департамент ҳамда колония раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчиликларини изхор этишди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech